Фаолият йўналишлари
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг вазифалари ҳамда функциялари
Қуйидагилар бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
2) тегишли равишда Хоразм вилоят ва туман (шаҳарлар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
3) аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва назорат олиб бориш;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
5) ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш, малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;
6) коворкинг-марказлар ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
7) идора бўйсунувидаги ташкилотларда молия назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Бош бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Вазирлик буйруқларининг Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) бўлимлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади;
3) идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
5) камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлиги соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;
6) идора бўйсунувидаги ташкилотларда молиявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;
7) Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;
8)ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малакани баҳолаш хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга ошириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликлари, ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказлари ҳамда малакани баҳолаш марказларига ҳақ тўлаш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;
9) идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади;
10) идора бўйсунувидаги ташкилотлар бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва мувофиқлаштиради;
11) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;
12) оператив, ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
13) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.