Бошқарма ҳақида
Бошқарма ҳақида
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси тўғрисида вақтинчалик
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу
Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги
Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари
фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-14-сон Фармони асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош
бошқармаси (кейинги ўринларда-Бош бошқарма)нинг мақоми, асосий вазифалари ва
функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши
тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва
жавобгарлигини белгилайди.
2. Бош бошқарма:
камбағалликни қисқартириш, аҳоли
бандлигига кўмаклашиш, оила ва хотин-қизлар, маҳаллалар фаолиятини
қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кўмаклашиш, тиббий-ижтимоий хизматларни
кўрсатиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш,
амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, ҳудудларнинг салоҳиятини аҳолининг камбағал
қатлами даромадини оширишга сафарбар этиш, «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали
камбағал аҳоли билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш;
маҳаллабай ишлаш орқали аҳолини
даромадли меҳнат билан банд қилиш, маҳаллаларда тадбиркорликка
кўмаклашиш, тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги
ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича сиёсатни амалга ошириш, бандликни
таъминлаш ва ишсизликни камайтириш инструментларини ривожлантириш, муносиб
меҳнат тамойилларини кенг жорий қилиш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш,
меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш;
жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш,
оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, оила ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш
ва ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш;
маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш, жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили тўлақонли ва самарали жорий
этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини,
уларнинг жамият бошқаруви, фуқаролар ҳуқуқлари таъминланишидаги ролини ошириш;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий
ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш, тиббий-ижтимоий
муассасаларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ваколатли давлат
бошқарув органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
Камбағалликни қисқартириш вазирлигига (кейинги ўринларда-Бандлик вазирлиги)
бўйсунади.
3. Бош бошқарма
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон
Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон
Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Хоразм вилоят
ҳокимиятининг фармойиши, қарорлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун
ҳужжатларига амал қилади.
4. Хоразм
вилояти Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
ташкилий тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига
ҳамда тегишлилиги бўйича Хоразм вилоят ҳокимиятига бўйсунади ва ҳисобот беради.
5. Бош
бошқарма, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва идора буйсунувидаги
бўлинмалар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби
тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий
ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий
ҳисобварақларига эга.
6. Бош бошқарманинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Хоразм вилояти
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, қисқартирилгани —
Бандлик бош бошқармаси;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Main Department of Employment and Poverty Reduction of Khorezm region, қисқартирилгани — General Directorate
of Employment;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — Главное управление занятости и
сокращения бедности Хорезмской области, қисқартирилгани — Главное управление занятости.
7. Бош
бошқарманинг жойлашган жойи (почта манзили): 220100, Урганч шаҳри, И.Дўсов кўчаси, 2-уй.
2-боб. Бош бошқарма тизими
8. Қуйидагилар Бош бошқарма тизимига киради:
Бош бошқарма аппарати;
вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари;
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг вилоят
бошқармаси;
“Ишга марҳамат” мономарказлари;
Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш
ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни
қўллаб-қувватлаш бўлимлари.
9. Бош бошқарма
ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан
ҳамкорлик қилади.
3-боб. Бош бошқарманинг
вазифалари ҳамда функциялари
10.Қуйидагилар
бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини
таъминлашда иштирок этиш;
2) тегишли равишда Хоразм вилоят ва туман
(шаҳарлар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ
хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
3) аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва
меҳнат миграцияси соҳасидаги ва улар ваколатига кирадиган бошқа масалаларга
доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан мониторинг ва
назорат олиб бориш;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотларда
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
5) ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака ошириш,
малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича туман
(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;
6) коворкинг-марказлар ташкил этиш ва уларни
сақлаб туриш молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
7) идора бўйсунувидаги ташкилотларда молия назоратини ташкил этиш ва амалга
ошириш.
1. Бош бошқарма ўзига юкланган асосий
вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан
таъминлайди ҳамда унга раҳбарлик қилади;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон
Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Вазирлик
буйруқларининг Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар)
бўлимлари, идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли
назорат қилади;
3) идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан
киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг
иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига
раҳбарлик қилади, уларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
5) камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлиги
соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан
ҳамкорлик қилади;
6) идора бўйсунувидаги ташкилотларда молиявий назоратни ташкил этади ва
амалга оширади;
7) Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини
таъминлаш ҳудудий дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, аҳолига
давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар
ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиради;
8)ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малакани баҳолаш
хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга
ошириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликлари, ишсизлар ва
банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказлари ҳамда малакани баҳолаш марказларига ҳақ
тўлаш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини
мувофиқлаштиради;
9) идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини ташкил этади;
10) идора бўйсунувидаги ташкилотлар бинолари ва
иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва
мувофиқлаштиради;
11) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;
12) оператив,
ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
13) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.
4-боб. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари ва мажбурияти
11. Бош
бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни
бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда
киритиш;
камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, оила ва хотин-қизлар, маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш,
тадбиркорликка кўмаклашиш, тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳаларида ягона давлат
сиёсатини амалга ошириш;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда ахборот сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларга доир зарур статистик
ахборотни бепул олиш;
ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнат хавфсизлиги
стандартларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган
конвенцияларнинг қоидалари ва талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва
текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар, шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарувчи
(хизматлар кўрсатувчи) шахслар соғлигига меҳнат вазифаларини бажариши вақтида етказилган зарарларнинг
бошқа омилларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ёки текширишда иштирок
этиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор
шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермайдиган ва ходимлар соғлиги ёки ҳаётига хавф
туғдирадиган ташкилотлар фаолиятини ёки корхоналар маблағларидан фойдаланишни ўз ваколатлари доирасида
ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш;
Бош бошқарма ва унинг идоравий бўйсунувидаги тузилмалар давлат мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага бепул
фойдаланиш ҳуқуқлари асосида ўз ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда ўтказиш;
Тизимдаги жамғармалар маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш
юзасидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Бош бошқарма ва унинг идора бўйсунувидаги тузилмалари давлат мол-мулкини беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида бир бўлинмадан бошқа бўлинмага, ўз ташкилий тузилмаси
доирасида балансдан балансга белгиланган тартибда ўтказиш, штат жадвалларини мувофиқлаштириш, идора бўйсунувидаги ташкилотлар
молия-хўжалик фаолияти баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш;
идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш
тадбирларини амалга ошириш;
идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан марказлашган капитал маблағлардан самарали
фойдаланиш юзасидан назоратни таъминлаш, Бош бошқарма тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурлар ишлаб
чиқиш ташаббуси
билан чиқиш;
Бош бошқарманинг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган бинолар, иншоотлар ва хоналарни реализация қилиш ёки бузиш тўғрисида қарор қабул
қилиш хусусида Хоразм вилоят ҳокимига белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
идора бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхоналарида Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги билан келишилади) тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан бошқарув
ходимларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, харажатлар сметасини, автотранспорт
воситалари лимитини белгилаш;
Бош бошқарма, идоравий
ташкилотлар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан параметрлар
бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби, ҳажми ва шартларини белгилаш;
идора бўйсунувидаги ташкилотларда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича товарлар, ишлар ва хизматлар харид
қилиш, шу жумладан: “Камбағалликни қисқартириш, меҳнат ва оила масалалари илмий-тадқиқот институти” идора бўйсунувидаги
давлат муассасасида илмий ишлар бажариш, Бош бошқарма ваколатига кирадиган
масалалар бўйича тадқиқотлар ва сўровлар ўтказиш; “Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази” МЧЖда камбағалликни қисқартириш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, маҳалла, оила ва хотин-қизлар соҳасига оид лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва
мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш; банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи
“Ишга марҳамат” мономарказида ҳамда Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиш, малака ошириш ва қайта ўқитиш; Касбий компетенцияларни баҳолаш марказларида
малакани баҳолаш; “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини
ошириш маркази”да тизим ходимлари малакасини ошириш;
Бош бошқарма ва идора
бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан учинчи шахсларга пулли хизматлар кўрсатганлик учун
тарифлар ва уларнинг ҳажмларини белгилаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилаш;
янги иш ўринлари ташкил этган иш берувчиларга, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб
шахсларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, имкониятлари чекланган
шахсларни, ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштирувчиларга ижтимоий рағбатлантириш,
иш берувчиларни Вазирликнинг фахрий нишонлари, ёрлиқлари ва гувоҳномалари билан тақдирлаш, шунингдек,
оммавий ахборот воситаларида энг яхши иш берувчилар тўғрисида материаллар жойлаштирилишини
ташкил этиш чораларини кўриш;
иш берувчилар ўртасида жавобгарликни оширишга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини ишга жойлаштириш
бўйича самарали фаолиятни кенгайтиришга рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган танловларни
белгиланган тартибда ўтказиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, камбағалликни қисқартириш, маҳалла, оила ва хотин-қизлар, меҳнат, аҳолини иш билан
таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчилар фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида белгиланган тартибда даврий нашрлар
таъсис этиш;
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарь ва хўжалик асбобларини, автотранспортни, алоқа воситаларини,
ҳисоблаш, компьютер ва офис техникасини таъминлаб туриш ва улардан фойдаланиш,
дастурий таъминот харид қилиш, шу жумладан аутсорсинг шартлари асосида харид қилиш бўйича ишларни бажариш
учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилишга илмий ташкилотларни, олимлар ва
мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда кўрсатмалар киритиш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда белгиланган тартибда расмий
веб-сайтлар яратиш;
Ҳукумат топшириғига биноан халқаро ташкилотларда
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан камбағалликни қисқартириш, маҳалла, оила,
хотин-қизлар, меҳнат, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича шартномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат солиқ хизмати органларининг
ёзма мурожаатлари асосида махсус ваколатли органлар билан дастлабки келишувсиз
ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатий назар ташкилотларнинг бандлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларига риоя этишини режадан ташқари қисқа муддатли текширувлар ўтказиш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан Ўзбекистон
Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига фаолияти янги иш ўринлари ташкил
этишга ва аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган корхоналарни ташкил этиш;
коррупция ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг
шахсий ва ишчанлик хусусиятларини, унинг фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек,
малакага ва Инспекциялар фаолиятининг турли йўналишларида ишлаш тажрибасига эга
кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида ходимлар ротациясини амалга ошириш;
кам фойдаланилаётган ёки реконструкция ёҳуд капитал таъмирлашни (қайта
жиҳозлашни) талаб қилувчи мавжуд бинолар, хоналарни ўрнатилган тартибда ижарага бериш;
давлат мулкининг бўш турган объектларини, тизим ташкилотларининг фаолият кўрсатмайдиган биноларини
«ноль» харид қиймати бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
юридик шахсларни таъсис этиш ва уларнинг иштирокчиси бўлиш;
тизим ташкилотлари рейтингини тузиш мақсадида улар фаолиятининг
самарадорлигини ошириш мезонларини тасдиқлаш;
ўз ваколати доирасида конференциялар,
семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа
ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар
ишлаб чиқиш;
қонунлар, Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажариш
бўйича Бош бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини
белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Бош бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида
кенгашлар ўтказиш;
Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳамда тезкор ҳал этишни
талаб қиладиган масалалар юзасидан Бош бошқарма ҳудудий бўлинмалари ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар
раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган конференция, форум, семинар ва
тренинглар ўтказиш, шу жумладан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси, Хорижда меҳнат фаолиятини амалга
оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ўтказиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар, чет
давлатлар ҳукуматлари, давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар
томонидан ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этиш учун бош бошқарма ва тизим ташкилотлари ходимларини хорижга юбориш, шунингдек, бош бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлик масалалар юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш
учун хорижий ва миллий экспертларни жалб қилиш.
Бош бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Бош
бошқарма давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши шарт бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида
қабул қилишга ҳақли.
Бош бошқарма зарур ҳолларда бошқа давлат
бошқаруви органлари билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни
белгиланган тартибда чоп этишга ҳақли.
13. Бош
бошқарма ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
5-боб. Бош бошқарма раҳбарларининг
жавобгарлиги
14.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи (кейинги ўринларда
Бошлиқ деб аталади) Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг
бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
15. Бошлиқ
ўринбосарлари:
Бош бошқарма назоратидаги таркибий
бўлинмаларда Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб
берадилар.
16. Аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари тегишли таркибий бўлинмаларга
юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;
ўз функционал мажбуриятлари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
6-боб. Бош бошқарма фаолиятини ташкил этиш
17. Бош
бошқармага Хоразм вилоят ҳокими тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод
этиладиган Бош бошқарма
бошлиғи раҳбарлик қилади.
18. Бошлиқнинг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан
лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар
ўринбосари бўлади.
19. Бошлиқ
бўлмаган даврда унинг ваколатлари— Вазирнинг буйруғига биноан ўринбосар
томонидан амалга оширилади.
20. Бошлиқ:
Бош бошқарма фаолиятига якка бошчилик
асосида умумий раҳбарлик қилади ва Бош бошқармага юкланган вазифалар ва
функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида
йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар
фаолияти учун бошлиқ ўринбосарлари ва Бош бошқарма тизимининг бошқа мансабдор
шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида Бош бошқарма
тизими ходимлари томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва
кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони
доирасида марказий аппарат харажатлар сметасини ва штат жадвалини тасдиқлайди,
Вазирликнинг республика бюджетида турган идоравий мансуб ташкилотларининг
харажатлар ва даромадлар сметаларини рўйхатдан ўтказади;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш
ва бандлик бўлимлари тўғрисидаги низомларни, заруратга кўра Бош бошқарма
тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар уставлари (низомлари)ни
белгиланган тартибда тасдиқлайди;
ходимлар, шу жумладан бошқарув
ходимлари, хўжалик ҳисобида бўлган идора бўйсунувидаги ташкилотлар ходимлари
сонини умумий чекланган штатлар сонига мувофиқ мустақил белгилайди, идора
бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхонасида Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси билан келишилади) тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан
бошқарув ходимларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, харажатлар сметасини,
автотранспорт воситалари лимитини тасдиқлайди, шунингдек, уларнинг мол-мулкини
тасарруф этади;
Бош бошқарма тизимида белгиланган
тартибда молиявий ишларни ташкил этади, идора бўйсунувидаги ташкилотлар
томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек, мазкур соҳадаги илмий
тадқиқотларни молиявий жиҳатдан таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
ваколатларни амалга оширади.
7-боб. Бош бошқарма тизими ходимларини моддий-техник
таъминлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
21.Бош бошқарма
тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан
ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва
Бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчиликда
тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ: -Ўзбекистон Республикаси
Президентининг тегишли қарорига асосан вазирлик ва идораларнинг чекланган сони
(ташкилий тузилмалари) тасдиқлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ қайта ташкил
этилган, тугатилган, бўйсунуви ўзгарган вазирлик ва идораларнинг:
Ходимларига 2022 йил 31 декабрга қадар амалда бўлган штатларда иш жойи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар ҳамда коммунал, ижара, хизмат сафари ва ташкилотларни сақлаш билан боғлиқ бошқа харажатлар вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга оширилади.