Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

error

2023-12-16

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Инсон манфаати – олий қадрият! Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида айни шу мақсад устувор. Бу борада инсонларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бермоқда.

Айниқса, аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, муаммоларини ўрганишга қаратилган сайёр қабуллар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг📍 Янгибозор тумани "Янгиёп" маҳалласида ўтказилган мулоқотида ҳам бу фикрлар ўз тасдиғини топди.Сайёр қабулда тизимга доир турли масалалар бўйича 20 дан зиёд мурожаатлар  келиб тушди.

🖋 Ҳар бир мурожаат  тегишли тартибда ўрганилиб, қонуний ҳал қилиш ва амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати