Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2024-04-25

РАСМИЙ МУНОСАБАТ 

Ижтимоий тармоқларда “Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ал-Хоразмий дирекцияси ходимларининг 2023-йил апрель ва май ойи учун маошлари ҳозирга қадар тўлаб берилмади” мазмунида хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм  вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан қонунда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.

Хизмат текшируви якуний натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати