Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РAСМИЙ МУНОСAБAТ

error

2024-05-19

РAСМИЙ МУНОСAБAТ

Ижтимоий тармоқларда “Ёшлар ва аёлларга ўзини-ўзи банд қилиш учун субсидия ҳисобидан мотокултиватор, тикув машинаси ва бошқа асбоб-ускуналар тарқатилди, бироқ ҳужжатларда кўрсатилган қимматбаҳо ускуналар ўрнига арзонлари берилди” мазмунида хабар тарқалди.


Ушбу ҳолат Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганилганда, хабар ўз тасдиғини топмади. Aризада кўрсатилган асбоб-ускуналар белгиланган лимит асосида тендерга қўйилган ва тадбиркор томонидан йетказиб берилган.Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Aхборот хизмати