Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-18
ВАУЧEР ТИЗИМИ БЎЙИЧА СEМИНАР
2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида талаб юқори бўлган 35 турдаги касбларни ваучер асосида ўқитиш йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу тизим барча ҳудудларда жорий қилиняпти. Хусусан, Хоразм вилоятида ҳам.
✅Шу муносабат билан, Урганч шаҳар Касбий кўникмалар марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январда қабул қилинган "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан масъул И.Мусаева, Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Отажонов ҳамда шўба бошлиғи Д.Бобожонов, шунингдек, вилоятимиздаги Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларнинг соҳа бўйича мутахассислари иштирок этишди.
💬Қатнашчилар кун тартибининг асосий мавзуси бўлган ваучер тизими юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиб, маълумотларга эга бўлишди.
➡️Ваучер нима (https://t.me/mehnatvazirligi/18121) ?
➡️Ваучер асосида бепул ўқитиладиган тил ва касблар рўйхати (https://t.me/mehnatvazirligi/18136) ?
➡️Ўқув марказлари ваучер тизимида ўқитиш учун қандай рўйхатдан ўтади ? (https://t.me/mehnatvazirligi/18152)
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот хизмати