Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-27
#сайёр_қабул
ДAРДГA ҚУЛОҚ, МУAММОГA ЕЧИМ
➡️ Сайёр қабуллар – юракдаги гаплар қоғозга емас, тўғридан-тўғри раҳбар қулоғига етадиган майдон.
📍Боғот туманида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.Қабул давомида 20 нафарга яқин фуқаро ўз муаммолари ва истакларини билдириб, асосан имтиёзли кредит олиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, бандлик масалаларига оид мурожаатлар билан юзланди.
📌 Ҳар бир мурожаат еътибор билан тингланди, фуқароларнинг дардига қулоқ солинди. Масалалар жойида ўрганилиб, ечимлар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.⚡️ Мақсад – фуқаролар ҳаётини яхшилаш, ҳар бир юртдошимизни эртанги кунга ишонч билан қараши учун реал кўмак беришдан иборат.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг