Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-30
#ЁшларКуни #30-Июн #БандликБошқармаси #ЁшларБизнингКелажагимиз #Еътироф #Ташаккурнома
30-ИЮНЬ – Ёшлар КУНИ: БAНДЛИК ТИЗИМИНИНГ ЮРAГИДA Ёшлар БОР
Бугун бошқармада ёшлар меҳнати қадрланган, эзгу сўзлар айтилган, юракларга илиқлик тўлған кун бўлди. "30-июнь — Ёшлар куни" муносабати билан бошқарма бошлиғи Зафар Бахромович Оллакулиев тизимда фаолият олиб бораётган фидойи ва ташаббускор ёшларни ташаккурнома ҳамда есдалик совғалари билан тақдирлади.
🗣 Бошқарма бошлиғи ёшларни табриклар экан: "Сизнинг ғайратингиз, замонавий фикрлаш тарзингиз, янгиликка интилишингиз — тизимимиз тараққиёти учун муҳим омил. Бугунги байрам Сиз учун нафақат табрик, балки еътироф ва миннатдорчилик кунидир", — дея таъкидлади.
⚡️Биз барча Ўзбекистон ёшларига улкан зафарлар ва бардавом муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Aхборот хизмати