Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-08
#Долзарб90кун #ярмарка
«Долзарб 90 кун»!
Бу — ёшларнинг ҳаётига амалий ўзгариш олиб киришга қаратилган ҳаракат.
📍Бугун ҳам ушбу ташаббус доирасида вилоятимизнинг бир нечта ҳудудлари — Урганч шаҳри 24-сон мактаб, Урганч тумани 20-сон мактаб, Хива тумани 5-сон мактаб, Ҳазорасп тумани 45-сон мактаб, Янгиариқ тумани 11-сон мактаби ҳамда Гурлан туманидаги Баркамол авлод марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
➡️ 362 та ташкилот ва корхона томонидан 704 та боʼш иш оʼрни таклиф қилинди.
➡️ 400 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди.
➡️ Шундан, 224 нафарига ишга жойлашиш учун, 51 нафарига касб-ҳунарга ўқиш учун йўлланмалар берилди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Ахборот
хизмати
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг