Янгиликлар
Янгиликлар
2022-10-18
Хоразм вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига фуқаро Ш.Абдишарипова АТБ Қишлоққурилишбанк Хоразм минтақавий филиалидан ишдан бўшатилганлиги юзасидан мурожаат қилади. Ушбу ҳолат ўрганиб чиқилганида иш берувчи томонидан фронт офиси таркибидаги универсал касса кассири Ш.Абдишарипова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунбузилишларга йўл қўйилгани аниқланди.
Ш.Абдишариповани ўз лавозимига ишга тиклаш ҳамда мажбурий прогул учун иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш юзасидан унинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 06.09.2022 йилдаги Ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ш.Абдишарипова “Қишлоққурилишбанк” АТБ Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасига ишга тикланди.
Шунингдек, фуқаро Ш.Абдишарипова фойдасига мажбурий прогул ҳамда маънавий зарар ва бошқа харажатлар учун 7 690 932 сўм ундириб берилди.