Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

НАВБАТДАГИ СУБСИДИЯЛАР ТОПШИРИЛДИ

error

2023-10-24

НАВБАТДАГИ СУБСИДИЯЛАР ТОПШИРИЛДИ

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Урганч туманидаги "Ёшлар дафтари"  "Аёллар дафтари" ҳамда "Темир дафтар" да турган 106 нафар фуқароларга тикув машиналари топширилди.

Маълумот учун Субсидиянинг кредитдан фарқи шундаки, у давлат томонидан маълум бир соҳаларни ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади.

Лекин, ажратилган субсидия суистеъмол қилинганлиги аниқланса, давлат қонунчиликда кўзда тутилган тартибда уни қайтариб олиши мумкин.

 ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ