Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БУ ГАЛГИ СУБСИДИЯЛАР ХИВА ТУМАНИГА ТАРҚАТИЛДИ

error

2023-10-25

БУ ГАЛГИ СУБСИДИЯЛАР ХИВА ТУМАНИГА ТАРҚАТИЛДИ

Хусусан, туманнинг "Темир дафтар", «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да турган 95 нафар  ишсиз фуқароларига тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлашлари учун субсидия асосида  асбоб-ускуналар топширилди.

Жумаладан, 94 нафар фуқароларга тикув машинаси, 1 нафар фуқарога мотокултиватор берилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турдаги субсидиялар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан ажратилади.

Ариза топширмоқчи бўлганлар доимий яшаш жойи манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма шаклда ёки 🌐(https://online-mahalla.uz/)  электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ