Янгиликлар
Янгиликлар
2023-11-10
БИР КУНДА 149 ТА ХОНАДОН ҚУВОНЧГА ТЎЛДИ.
Гап шундаки, Жорий йилнинг 25 — октабр куни Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Янгиариқ туманининг 39 нафар✅
Янгибозор туманининг 50 нафар ✅
Хонқа туманининг 60 нафар ✅
ижтимоий дафтарлардаги ишсиз, ўзини — ўзи банд қилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга тикув машиналари субсидия асосида топширилди.
Уларнинг қувончи, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бундай ислоҳотларга нисбатан кайфияти ҳамда шукроналик ҳис-туйғулари видеогалериясида жойланган видеода мужассам.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ