Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим” Президент Ш.Мирзиёев

error

2023-10-30

Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим”, — дейди муҳтарам Президентимиз.

Дарҳақиқат, кўчат экиш боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Албатта бу борадаги чора-тадбирларни тизимли равишда ташкил этишда «Яшил макон» миллий дастури ўзининг самарасини бермоқда.

Жойларда «яшил макон» лар ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган ушбу эзгу ишларда  Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.


Бир ёқадан бош чиқариб, мевали ва манзарали кўчатлар  ўтқаздилар.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Матбуот хизмати