Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

160 ТА ТИКУВ МАШИНА, 5 ТА МОНОБЛОК ВА 4 ТА ПИШИРИҚ ПЕЧЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

error

2023-12-05

 160 ТА ТИКУВ МАШИНА, 5 ТА МОНОБЛОК ВА 4 ТА ПИШИРИҚ ПЕЧЛАРИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агенлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 

📍Урганч шаҳри ҳамда Шовот туманидаги 160  нафар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да турган ишсиз фуқароларга маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчиси тавсия хати асосида  ўзини ўзи банд қилиб, оиласига қўшимча даромад келтириши учун

160 та тикув машиналари, 5 та моноблок,

4 та пишириқ пиширишга мўлжалланган печлар субсидия тариқасида берилди.


Эслатиб ўтамиз, ушбу турдаги субсидиялар ишсиз фуқароларга ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан ажратилади.

Ариза топширмоқчи бўлганлар доимий яшаш жойи манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма шаклда ёки 🌐“Онлайн маҳалла электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати