Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ДИКТАНТ ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ.

error

2023-12-06

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ходимлари ўртасида бош қомусимиз- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан диктант танлови ўтказилди.


"Менинг Конституциям 31 ёшда " мавзусида ташкил этилган ушбу танлов Конституциямизнинг янги таҳриридаги ўзгаришлар, ундаги меҳнат муносабатларига оид моддалар таҳлили билан бошланди.

Шундан сўнг,  қомусимизда белгиланган инсон қадри, уларнинг фаровонлиги ғояларини очиб беришга қаратилган матн ўқиб эшиттирилди.

Диктант  имловий хатоларсиз ёзишга қаратилган бўлсада, уни мавзуси  Конституциямизга тааллуқли эканлиги — эшитиш ва  ёзиш давомида ҳам ҳар бир ходим қалбида  Конституциямизга нисбатан ғурур туйғусини янада жонлантирди.

 


Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати