Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Янгиариқда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

error

2023-12-07

Янгиариқда янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла биноси Янгиариқ туманидаги "Ширшоли" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларга ажойиб байрам туҳфаси бўлди.


Бинонинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари  Р. Турдибоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Ш.Сотимов, вилоят ҳокими ўринбосари Н.Қутлимуродова,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Берлиқиличов, туман ҳокими К. Атажанов иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.


Шунингдек, тантанали тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинига замонавий телевизор ва компьютер жамланмаси совға қилинди.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати