Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Касбим-фахрим" танлови ўтказилди.

error

2023-12-06

Қўшкўпир касб-ҳунарга ўқитиш марказининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган режасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида марказда

️ёш болалар учун энага,тарбиячи ёрдамчиси ,

️тикувчилик,

️ошпаз-қандолатчи,

️ахборот коммуникация технологиялари,

️аёллар сартароши йўналишлари бўйича касбга ўқитилаётган тингловчилар ўртасида "Касбим-фахрим" танлови ўтказилди.

Танловда туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова иштирок этди.

🤝Танлов беллашув тариқасида бўлиб, унда тингловчилар касбий билимларини синовдан ўтказдилар.

️Танловни малакали мутахассислар баҳолаб бордилар.

🥇🥈🥉Танлов якунида фахрли ўринларни эгаллаган ҳамда танлов шартлари бўйича номинацияларда ғолиб бўлган жамоаларга касб-ҳунарга ўқитиш марказининг дипломлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати