Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР — КEЛАЖАККА ПОЙДEВОР

error

2023-12-22

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР — КEЛАЖАККА  ПОЙДEВОР

💠Вазир ва ёшлар учрашуви. Бу каби тадбирларнинг уюштирилиши ёш кадрлар – келажак давомчиларининг униб ўсиши, кўзлаган марралари сари дадил қадам ташлашлари учун нақадар муҳим эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг тизимдаги ёш ходимлар билан ўтказган учрашувида ҳам айни шу мақсад мужассам бўлди.

Тадбир сўнгида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева  бир гуруҳ ёш ходимларга вазирнинг фахрий ёрлиғи ва рағбатлантирувчи совғаларни топширар экан, уларга келгуси ишларида муваффақият ва ривож тилади.

🔵Мамлакатимизда изланувчан, тиришқоқ ва албатта ўқимишли ёшлар кўпаяверса, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати