Янгиликлар
Янгиликлар
2023-12-24
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси
бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирокида 📍"Гурлан спорт
мажмуаси"да ўтказилган сайёр қабулда субсидия асосида асбоб-ускуна
сўраб мурожаат қилган ишсиз фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал бўлди.

✅Куни
кеча Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм
вилояти бошқармасида мурожаатчиларга аризасида кўрсатилган асбоб-ускуналар
топширилди.

➡️Шунингдек,
шу куннинг ўзида Қўшкўпир туманидаги 🟢"Ёшлар дафтари"🟠 "Аёллар дафтари"
ҳамда 🔴"Темир дафтар" да турган фуқароларга ҳам ҳоким
ёрдамчилари тавсияномаси асосида ўзини-ўзи банд қилиб, фаолиятларини бошлашлари
учун субсидия асосида асбоб-ускуналар берилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати