Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

error

2023-12-29

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИГА ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ                     

️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  аттестациядан ўтказилган ахборот хизмати раҳбарларига «Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома»лар топширилди.


Уларнинг орасида  Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари ҳам бор.


Тадбирда бугунги кунда ҳар бир ташкилотда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш кун тартибидаги энг долзарб масалалар қаторига чиқиб улгургани, бу жараёнларда ахборот хизматларининг ўрни ва роли қанчалик муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, ўтган даврда ахборот хизматлари фаолияти, ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ҳамкорлик масалалари, 2023 йил учун белгиланган медиа-режа ижроси таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Бошқарма бошлиғи Дилбар Бекчанова ахборот хизмати раҳбарларига гувоҳномаларни топширди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати