Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2023-12-05

Ижтимоий тармоқларда « Маҳалла еттилиги пул йиғувчими? » сарлавҳали хабар тарқалди.

Ҳазорасп туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи (исм-шарифи келтирилмаган)мутасаддилар томонидан йўлланган ушбу мурожаатда, маҳалла еттилиги хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилинаётганидан шикоят қилинган.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан Ҳазорасп тумани МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчилари ўртасида тушунтириш хати олиш йўли билан ҳолат ўрганилганида, масъуллар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилинмаганлигини билдиришди.Ҳолат ўз тасдиғини топмаганлигини маълум қиламиз.