Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

error

2024-01-26

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

2023 йилда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йил учун белгиланган  режалар билан жамоатчиликни таништириш мақсадида (Хоразм МТРК ҳамда ТТВ  ҳамкорлигида) матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидландики: ўтган 2023 йилда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан вилоят бўйлаб, 152 та меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, уларда 7486 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 29 минг 462 та бўш иш ўринлари билан қатнашган.

📈 Мазкур ярмаркаларда 12 мингдан зиёд фуқаролар иштироки таъминланди.

Шундан, 1708 нафари доимий ишга жойлаштирилган,

845 нафари касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун йўналтирилган.

654 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, бошқаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

️Шунингдек, ўзини -ўзи банд қилиб, фаолиятини бошлашлари учун ижтимоий дафтарларда турган  6123 нафар фуқароларга субсидия асосида  31,7 млрд. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари  ажратилган.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўтган 2023 йилда жами 1396 та текшириш ўтказилиб, 🔴меҳнат қонунчилик талабларининг бузилишига йўл қўйган  860 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 2 млрд .17 млн.950 минг сўм миқдорида жарима чоралари қўлланилган.

2024 йил давомида вилоятимизда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан 26 минг 400 нафар иш билан банд бўлмаган шахсларга бандлик хизматлари кўрсатилиши режалаштирилган.

Бунинг учун бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда жамоат ишлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан  10.млрд. сўм маблағ молиялаштирилади.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати