Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

УРГАНЧ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ.

error

2024-02-16

УРГАНЧ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ.

 

«Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида Урганч касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилишига тамал тоши қўйилди.


Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси 

 

Тадбирда KOICA нинг қурилиш бўйича менежери томонидан қурилишнинг бориши ҳақида тақдимот қилинди.

 Сўз олганлар қисқа фурсатларда қуриб, ишга туширилиши  режалаштирилган ушбу марказ келажакда йуксак савияли  касб эгаларини тайёрлаш маркази сифатида иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшишига тилакдош бўлдилар.


 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати