Янгиликлар
Янгиликлар
2024-03-07
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ходимлари:
➡️Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи
Ҳамид Ситчанов ;
➡️Аҳоли бандлиги, ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўбаси бошлиғи
Умид Абдуллаев ;
➡️Касбга ўқитиш ва миллий малака шўбаси бошлиғи
Рафаэл Жонибеков ҳамда
➡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Хоразм вилояти филиали директори
Ғайрат Ишимметовлар
7 март соат 16:00 да, 📺Хоразм телеканалининг тўғридан-тўғри
🔴жонли эфирда бўлиб ўтган 📢" Очиқ мулоқот ” ток-шоусида иштирок этишди.
Унда "Меҳнат қонунчилиги, қонуний миграция, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар борасида сўз борди.Шунингдек, бўш иш ўринлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиб бориш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.Фуқароларнинг узоғини-яқин қилиш, вақтдан унумли фойдаланиб,масофадан ваканциялар билан танишиш имкониятини яратиш мақсадида ишга туширилган махсус телеграм бот ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Жонли эфирда 1 соат давом этиб, қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлиб ўтган ток-шоуда, фуқаролар томонидан ⬆️Юқоридаги ходимлар фаолиятига тааллуқли саволлар билан студияга ўрнатилган ☎️(62) 223-92-01 телефони орқали 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди .Ҳар бир мурожаатга тегишли масъул мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Эсталиб ўтамиз” кўрсатув 9 март куни соат⏰ 17:00 да такроран эфирга узатилиши режалаштирилган.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати