Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2024-03-18

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Боғот тумани Боғзор маҳалласида яшовчи фуқаро Жуманиёзова Садоқатнинг фарзанди  Ҳайитбаева Гулруҳ учун субсидияга тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб  қилган   мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

 Фуқаро Ҳайитбаева Гулруҳ 2024 йил 19 февраль  санасида субсидияга тикув машинаси олиш мақсадида «Онлине-маҳалла.уз»электрон платформаси орқали                 № 645394-сонли ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатига  маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан 2024 йил 20 февраль санасида режалаштирган фаолиятни амалга ошириш учун субсидия маблағини ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги 32-сонли тавсиянома берилган.

Платформада бўлган техник носозликлар шунингдек,  камбағалликни қисқартириш ва  маҳаллаларни  қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича  бўлим бошлиғи ўринбосари ишдан бўшаганлиги сабабли, Марказ хулосаси (2094-сонли) 2024 йил  16 март  санасида, масъул шахс белгилангандан кейин берилган.

2024 йил 18 март  санасида  Ҳудудий бошқарманинг субсидия ажратиш тўғрисидаги 12519-сонли буйруғи чиққан бўлиб, мурожаати  ижобий ҳал этилганлигини, шунингдек маҳсулотлари  тез кунларда етказиб берилишини маълум қиламиз.

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати