Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

УрДУда ярмарка

error

2024-03-26

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Урганч давлат университетида "Карьера куни" доирасида  бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.Унда барча туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ўзларидаги 1406 та корхона-ташкилотларда мавжуд 2267 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркани Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев очиб берди.


Шунингдек, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳамро Бектемиров  ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Аҳоли бандлиги, ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўба бошлиғи Умидбек Абдуллаев сўзга чиқиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти, яратилган шароитлар ҳақида гапирдилар ва  ўқиш баробарида ишлаш истагида бўлган талабалар учун  бу зўр имконият эканлигини таъкидладилар.

Ўзлари муносиб кўрган  иш ўринларига эга бўлишлари ҳамда  ўқиш ва ишларида омад ёр бўлишини тиладилар.

Айтиш жоизки, ушбу меҳнат ярмаркасида университетнинг 6 100 нафардан зиёд битирувчи талабалари иштирок этиб, улардан 875 нафари юридик маслаҳатлар ҳамда ишга жойлашиш бўйича тавсиялар олишди.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати