Янгиликлар
Янгиликлар
2024-04-05
Хабар берганимиздек, бугун 5 апрель куни Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули режа график бўйича Боғот туманида ўтказилди.
Аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган ушбу сайёр қабулда тумандаги "Нурлиҳаёт" маҳалласида яшовчи фуқаро Ибрагимова Дурдона тикув машинаси сўраб мурожаат қилди ва бугуннинг ўзида унга тўғри чок ва оверлок тикув машиналари субсидия асосида берилди.
Шунингдек, "Қулонқорабог" маҳалласидан мурожаат билан келган фуқаро Рашид Жабборовга 2 сотих иссиқхона субсидия асосида қуриб бериладиган бўлди.
Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар ва халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш алоҳида аҳамият касб этади.
Шунга асосан, бугунги сайёр қабулдан яна бир фуқаро хурсанд бўлиб кетди.Гап шундаки, иш сўраб мурожаат қилган "Ҳунарманд" маҳалласида яшовчи ўрта маълумотли, Мақсуда Қурёзова бугуннинг ўзида, масъуллар назорати остида тумандаги 9-сон мактабга йўлланма берилиб, ишга жойлаштирилди.
Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган саволлар билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар. Мурожаатларнинг аксариятига жойида ҳал этилган бўлса, қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, айрим мурожаатлар ўрганилиши вақт талаб этганлиги боис тегишли тартибда назоратга олинди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати