Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

error

2024-04-09

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Хоразм вилоят прокуратураси ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Янгибозор тумани "Ҳамид Олимжон" маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринлари топишларида кўмаклашиш, қизиқишларини ўрганиб, йўл-йўриқ кўрсатиш, касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида  ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  Аҳоли бандлиги, ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Умидбек Абдуллаев ҳамда  Касбга ўқитиш ва миллий малака бўлими бошлиғИ Рафаел Жонибеков иштирок этиб, йиғилганларга бош бошқарма томонидан вилоятимизда мавжуд бўш иш ўринлари билан масофадан туриб танишиш имкониятини берувчи (Вакансий) Бот яратилганлиги ҳақида маълумот беришди.Kasb-ҳунарга ўқиш борасида берилаётган имтиёз ва қулай имкониятлар ҳақидаги сўзлар ёшларни руҳлантирди - дейиш мумкин.

Чунки, бепул 3 ойлик курсда бир касб эгаси бўлиш имконияти ҳақида эшитган ишсиз ёшлар шу ернинг ўзида Янгибозор касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорига юзланишди ва ўқиш истагини билдиришди. Шунингдек, учрашувда банк ходимлари ҳам иштирок этиб, мавжуд кредитлар ҳақида ҳам батафсил маълумот беришди.


Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоб олишди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати