Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ОҚАВА СУВ КEЛМАЙ ҚЎЙГАН ЕРДАН ҲАМ ҚИЛСА БЎЛАР ЭКАН-КУ...

error

2024-04-11

ОҚАВА СУВ КEЛМАЙ ҚЎЙГАН ЕРДАН ҲАМ ҚИЛСА БЎЛАР ЭКАН-КУ...

Ернинг саховати чексиз.Фақат унга меҳр кўрсатилиб, омилкорлик билан иш тутилса бас. Ҳар бир экин туридан юқори ҳосил олиш мумкин. Буни деҳқонларимиз асрлар давомида исботлаб келишмоқда.Гурланлик Қурязовлар оиласи ҳам, деҳқончилик ҳадисини олган, ер билан тиллашган оила.Улар 10 йилдан ортиқ чет элда деҳқончилик билан шуғулланишган (оилавий).
🎙 "Тажрибаларимни ўз она юртимда татбиқ қилмоқчиман" - дейди оила боши Одамбой ака.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан кооперация усулида, ижара шартномаси асосида тумандаги "Беш уй" маҳалласидан ер олишган.Томчилатиб суғориш тизимини йўлга қўйиб, ернинг бир қисмига маҳаллий ва экспортбоп пиёзлар, бир қисмига тарвуз, яна бир қисмига сабзи эккан. Бу ўз навбатида хонадон рўзғорининг тўкинлигини таъминлабгина қолмай, юқори сифатли    қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни ҳам рағбатлантиради.


➡️Одамбой аканинг сўзларига кўра, июнда тарвузлари, июлда пиёзлари пишади. сўнг нафақат бозоримиз расталарини тўлдириш балки, экспортга ҳам чиқариш нияти бор.


Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати