Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

error

2024-04-16

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Мамлакатимизда ёшларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, мушкулини осон қилиш, ҳаётдан розилигини таъминлаш, истеъдод ва иқтидорларини қўллаб-қувватлаб, қанот бўлиб, ишонч бағишлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг Гурлан тумани Ёрмиш маҳалласидаги 3-сон касб-ҳунар мактаби биносида ўтказган "Ёшлар билан учрашув"и ҳам юқоридаги сўзларимизга далолатдир.

Таъкидлаш жоизки, ушбу маҳалладаги 33 нафар ёшлар бош бошқармаси бошлиғига бириктирилган бўлиб, уларнинг 9 нафари чет элга ишлаш учун кетганлиги сабаб, ушбу учрашувда 24 нафари иштирок этишди ва доимий ишга жойлашиш, субсидия олиш ҳамда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш борасида ўзларини қийнаётган саволлар билан мурожаат қилишди
📄Ҳар бир савол ва мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.


✅Шунингдек, мулоқотларда тил ўрганиш, билим олиш, китоб ўқиш, касб-ҳунар эгаллашдан тўхтамаслик, мақсад сари интилиш - инсонни камолотга етаклаши ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.


Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати