Янгиликлар
Янгиликлар
2024-04-18
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ХОРАЗМДА
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев иштирокида Ташқи меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Унда фуқароларни хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга юбориш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий кўриб чиқилиб, миграция географияси кенгайтирилмаётгани, ҳудудларда бу борадаги ишлар қониқарсиз аҳволда эканлиги айтилган.
Шунингдек, фуқароларни нафақат хорижга вақтинча ишлаш учун қонуний юбориш, балки уларнинг чет давлатда шароитларини ўрганиш ҳамда хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қайд этилган эди.
Шундан келиб чиқиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги ваколатхоналари, тизим ташкилотлари вакилларига бир қатор топшириқлар берилган.
Берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Р.Турдибоева Хоразм вилоятида бўлиб, масъуллар билан учрашди.
Суҳбатда хорижий иш берувчилар буюртмаси асосида фуқароларни манзилли ўқитишни йўлга қўйиш айниқса, хотин-қизларни чет элга чиқиб эмас, талабгир касб-ҳунарларга ўқитиб, ўзимизда бандлигини таъминлаш ва оиласи бағрида ишлашларига шароит яратиш зарурлиги таъкидланди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати