Янгиликлар
Янгиликлар
2024-04-19
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ХОРАЗМДА (2-КУН)
КАСБ-ҲУНАР ЎРГАТИШ ВА ЧEТ ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШ ҲОЛАТИ ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНИЛМОҚДА
Куни кеча, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев иштирокида Ташқи меҳнат миграцияси масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда фуқароларни хорижга кетишдан олдинги ўқитиш ва тайёрлаш тизими кутилган натижаларни бермаётгани танқид қилинган эди.
Ушбу йиғилишда, эндиликда мономарказлар ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ахборот алмашиш, хорижий иш берувчи буюртмаси асосида фуқароларни манзилли ўқитиш йўлга қўйилиши таъкидланган.
⚡️Шунга асосан, вазир ўринбосари Р.Турдибоева хорижга ишчи кучини тайёрлаш ва юбориш бўйича ягона кластерга айлантирилаётган Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги,унинг филиаллари, мономарказ ва ўқув марказлар фаолияти билан танишиш мақсадида Хоразмга келиб, жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ўтказди.
📌Биринчи манзил: Урганч шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази бўлди.
У ерда янги ташкил қилинган "Ишга йўналтириш бўлими" ҳамда мономарказ фаолияти билан танишди, устозлар ва тингловчилар билан суҳбатлашди.
Кейин, Янгибозор туманига бориб, "Сайхунобод тажрибаси" асосида иш олиб борилаётган Паҳлавон Маҳмуд маҳалласида аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланишини кўздан кечирди.Маҳалла еттилиги ва фуқаролари ўртасида қонуний, тартибли миграция масалалари бўйича семинар ўтказиб,Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 213-сон қарори мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз юритди.
Сўнг,Янгибозор касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлиб, амалиёт хоналарини кўздан кечирди, яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан танишиб, тингловчилар билан суҳбатлашди, фикрларини ўрганди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати