Янгиликлар
Янгиликлар
2024-05-03
Ҳазорасп туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Курязов бошчилигида 47 та маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирокида «Наврўз» маҳалласида яшовчи Х.Дўсчанов хонадонида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Хайрулло Дўсчановнинг «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқа хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш, қўшимча тармоқларни ташкил қилиш орқали оила даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлари билан танишдилар.
Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчимизки, бугунги кунда вилоятимиздаги барча маҳаллаларда «Сайхунобод тажрибаси” асосида шахсий томорқаларидан унумли фойдаланиб, иссиқхоналар ташкил қилиб, помидор, бодринг етиштириб, қорамол, қўй-эчки, парранда боқиш йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, кўпгина хонадонларда интенсив усулда балиқ, биогомус, гул кўчатлари етиштирилмоқда. Айниқса, имтиёзли банк кредитларидан фойдаланган ҳолда асаларичилик, қўзиқорин етиштириш каби сердаромад ишлар маҳалла аҳлининг кундалик юмушига айланмоқда-десак, муболаға бўлмайди.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати