Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҲУДУДЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МEҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

error

2024-05-21

ҲУДУДЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МEҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан белгиланган режа графикка асосан барча туман шаҳарларда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди.

Унда   фуқаролар мутахассислар томонидан  мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилди .Ишлаш истагини билдирган фуқароларга доимий ишга жойлашиш учун, касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирганларга марказларда ўқиш учун йўлланмалар, баъзиларига  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати