Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ВА ЕЧИМ

error

2024-05-24

              САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ВА ЕЧИМ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик тизимига доир мурожаат, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида  Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда фуқаролардан ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш учун кредит, субсидия асосида тикув машинаси олиш масалаларида 19 та мурожаатлар келиб тушди.

️Қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб этадиганларининг  ижроси  назоратга олинди.

Шунингдек, масофадан туриб мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш имконини берувчи махсус бот яратилганлиги тўғрисида ҳам фуқароларга маълумотлар берилди.

Эслатиб ўтамиз : бот манзили”Хоразм ваканция” (http://t.me/Xorazmishgamarhamat_Bot)

Сиз ҳалиям аъзо бўлмаган бўлсангиз ботга старт бериб қўйинг. Яқинларни ҳам хабардор қилиб, бўш иш ўринлари билан хоҳлаган жойингиздан туриб танишиб боринг.

Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати