Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

1 ИЮНДАН МEҲНАТ МИГРАЦИЯСИГА КEТАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА ИМТИҲОН, ВИЗА ҲАМДА ЙЎЛ ЧИПТАСИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БEРИЛАДИ-МИ?

error

2024-05-26

1 ИЮНДАН МEҲНАТ МИГРАЦИЯСИГА КEТАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА ИМТИҲОН, ВИЗА ҲАМДА ЙЎЛ ЧИПТАСИ ХАРАЖАТЛАРИ ҚОПЛАБ БEРИЛАДИ-МИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2024 йил 4 апрелда «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан, 1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга имтиҳон, виза ҳамда йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.

Бу кимлар учун ва қайси давлатларга кетаётган мигрантларимизга бундай имтиёзлар кўрсатилади?

Шу ва шу каби бошқа саволларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Хоразм вилояти филиали етакчи мутахассиси Ихтиёр Нурметов 🎙Фм 106.7 Хоразм радиосининг "Қарор ва ижро" эшиттиришида жавоб берди.

Интервью:  бугунги кунда 16 та давлатнинг 150 та иш берувчилари билан ҳамкорлик келишуви имзоланган ва 150 минга яқин бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, фуқаролар ушбу бўш иш ўринлари билан «Хорижда иш» платформаси орқали мумтазам равишда танишиб боришлари мумкин булади, бундан ташқари Агентликнинг расмий миграцияагентлиги телеграм канали орқали иш ўринлари билан танишиб, ўзларига маъқул келган ишларга онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин бўладианалда Агентлик ваколатхоналарининг телефон рақамлари ва манзиллари ҳам келтирилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Хоразм вилояти филиали етакчи мутахассиси Ихтиёр Нурметов

Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати