Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-20
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
НОИНСОФ БЎЛМАЙЛИК
Ижтимоий тармоқларда “маошимиз қилган меҳнатимизга яраша эмас, ойлик оз – иш кўп” деган мазмунда хабар тарқалди. Унда мурожаатчи “Khorezm Insulation Group” Termo plus корхонасида ишлашини ва ушбу шикоятни ишчилар номидан ёзаётганлигини билдирган.Ҳозирги кунда олаётган 3 млн сўм ойлик маоши етмаслигини айтиб, масъуллардан миқдорини ошириб беришни сўраган.
Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси шуни маълум қиладики: корхона хусусий бўлганлиги сабабли, бу масала унинг ички иши ҳисобланади.Шуни унутмаслик керакки, корхона ўз фойдасидан келиб чиқиб, ходимларга ойлик маош тақсимлайди, лекин қонунан, хусусий корхоналар томонидан берилаётган ойлик маош — энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган.Мурожаатчи ўз сўзида ойлик маоши 3 млн сўм эканлигини билдирган.Бундан келиб чиқадики, корхона ишчилари олаётган ойлик маош Республикадаги энг кам ойлик иш ҳақидан баланд.
Яна бир маротаба таъкидлаймиз, бу – корхонанинг ички масаласи .Шу сабабли, ишчилар корхона йиллик даромади ошишини кутиши ва бор куч-ғайратларини сафарбар этган ҳолда ишлаб, кейинчалик ойлик маоши оширилиши бўйича бир овоздан раҳбариятига таклиф киритиши мақсадга мувофиқ.
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати