Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҚОНУНГА ЗИД РАВИШДА БЎШАТИЛГАН 8 НАФАР ХОДИМЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛДИ ?

error

2024-05-31

ҚОНУНГА ЗИД РАВИШДА БЎШАТИЛГАН 8 НАФАР ХОДИМЛАРНИНГ  ТАҚДИРИ НИМА БЎЛДИ ?

Жорий йилнинг 22 январь куни Қўшкўпир туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига WБМ Қўшкўпир Cластер МЧЖ ходимларининг ишдан ноқонуний равишда бўштилганидан норози бўлиб қилган мурожаатлари келиб тушди.

Ўрганиш давомида жамиятнинг 8 нафар ходими ишдан ноқонуний бўшатилганлиги аниқланди.

Интервью: Аниқланган қонун бузилиш ҳолати юзасидан жамиятга ходимларни ишга тиклаш юзасидан бажарилиши шарт бўлган ёзма кўрсатма киритилди.

Иш берувчи томонидан кўрсатма талаблари бажарилмаганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича  Шовот туманлараро судига ходимларни ишга тиклаш юзасидан даъво ариза киритилди. Суднинг ҳал қилув қарори билан 8 нафар ходимнинг ишга тикланиши таъминланди. Уларга 56 млн сўм мажбурий прогул даври учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарар учун 26 млн сўм ундириб берилди.

Қўшкўпир туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Мунисбек Юрев

📞 Ишонч телефони:(62)224-12-23

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати