Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

error

2024-06-04

 ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

 Бугун, 4 июнь куни Хонқа туман ҳокимлиги биносида Хоразм вилояти прокурорининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бўлим бошлиғи Умидбек Абдуллаев ҳам сўзга чиқиб, ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида тўхталди.

Шунингдек, Бош бошқарма томонидан яратилган, вилоятимизда мавжуд бўш иш ўринлари билан масофадан туриб танишиш имкониятини берувчи махсус 🔍бот яратилганлиги ҳамда субсидия асосида асбоб-ускуна олиш тартиби ҳақида маълумотлар берди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар ўзларининг муаммолари билан мурожаат қилдилар. 

Хусусан, бандлик тизимига доир масала ҳам кўтарилиб, ёшлар ўзини-ўзи банд қилиб, фаолиятини бошлашлари ва  даромад топишлари учун мотокултиватор, тикув машина ва сартарошчилик анжомларини субсидия асосида олиш бўйича амалий ёрдам сўрадилар.

  Мурожаатлар қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилиниши бўйича мутасаддиларга топшириқлари берилди ва  ижроси назоратга олинди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати