Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҲУРМАТЛИ ИШ БEРУВЧЛАР ! бўш иш ўринлари, вакант лавозимлари тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишни унутманг❗

error

2024-06-05

 

Ўзбекистон Республикаси «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасида иш берувчилар аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда, шунингдек, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда, улар ишдан озод этилишидан камида 2 ой олдин ҳудудий меҳнат органларига тақдим этиш орқали иштирок этиши белгиланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  «Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида»ги низомининг 2-бандида бўш иш ўрнилари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ва ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши тўғрисидаги ахборотни барча иш берувчилар —  мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар томонидан мажбурий тартибда, кичик тадбиркорлик субъектлари учун эса ихтиёрийлик асосида тақдим этилиши белгиланган.

 

 Ҳисоботлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1️-санасидан 5️-санасигача бўлган муддатда тақдим қилинади.

️Юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминламаган корхона ва ташкилотларнинг иш берувчи мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддаси билан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Биринчи марта қонунни бузган мансабдор шахслар  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 229-моддаси 1-қисми билан БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача, мазкур ҳуқуқбузарлик 1 йил мобайнида такроран содир қилинганда БҲМнинг 25 бараваридан 50  бараваригача маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. 

 

️Шундай экан, бўш иш ўринлари, вакант лавозимлари тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этишни унутманг

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати