Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЯРМАРКА

error

2024-06-07

ҲАРБИЙ ҚИСМДА ЯРМАРКА

📢 Бугун, 7 июнь куни Урганч шаҳридаги 53008 ҳарбий қисмда Хоразм вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш боʼйича ягона ёндашувнинг намунавий тажрибасини коʼрсатишга қаратилган "Хоразм ёшлар ўқув-семинари" доирасида   оталиққа олинган ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


🤝 Юқори савияда ташкил этилган ушбу ярмаркада вилоятимиздаги барча туман(шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари 6174 та корхона-ташкилотларда мавжуд 14 493 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.



 ⏺ Шунингдек, Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази, Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ҳамда Тупроққалъа, Хонқа, Янгибозор ва Қўшкўпир касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўз кўргазмалари билан иштирок этиб, ёшларга мавжуд ўқув йўналишлари бўйича маълумотлар беришди. 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати