Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-14
ЎЗБEКИСТОН — КОРEЯ ЯНГИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ
Хабарингиз бор, “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятини
ривожлантириш лойиҳаси" доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
ҳамкорлигида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш кўламини кенгайтириш
мақсадида Урганч шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази қурилиш ишлари давом
этмоқда.
Интервью: - Марказ қурилиши барча жиҳозлари билан бирга Корея
Республикасининг гранд маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ҳозирга
қадар умумий қурилиш ишларининг 50% бажарилган.(режа графикка
асосан, 2025 йил июнь ойида фойдаланишга топширилиши белгиланган) Ўқув
марказимиз 1 йилда 300 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни турли
йўналишларда касб-ҳунарларга ўқитиши режалаштирилган - Урганч шаҳар
касб-ҳунарга ўқитиш маркази раҳбари Азамат Ёқубов
Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати