Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

error

2024-06-14

 

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик тизимига доир мурожаат, таклиф ва шикоятларни қабул қилиш ҳамда жойида ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида  Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ҳазорасп туманида фуқароларни қабул қилди.

️Туман Кадастр агентлиги биносида ўтказилган ушбу сайёр қабулда фуқаролардан ишга жойлашиш, тадбиркорликни бошлаш учун кредит, субсидия асосида тикув машина олиш масалаларида 16 та мурожаатлар келиб тушди.

️Қабулда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, вақт талаб этадиганларининг  ижроси  назоратга олинди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати