Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЎҚУВ СEМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

error

2024-06-21

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЎҚУВ СEМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Огаҳий номидаги вилоят мусиқали драма театрида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиш масалаларига бағишланган  ўқув семенари бўлиб ўтди.

Унда Вазирлар Маҳкамаси бош вазир котибияти масъул ходими З.Аҳмедова, Хоразм вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуратова, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулк объектларидан самарали фойдаланиш маркази бош консульти Й.Абдукаримов, Республика "Ҳунарманд уюшмаси" дан вакил С.Шодиев, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан Р.Эримбетова,вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматидан майор Ж.Қутлимуратов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасидан Д.Қурамбоев ҳамда ҳамкор ташкилотлар  ўз маърузалари билан иштирок этди.

Хотин-қизлар фаоллари маҳаллаларда учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича берилган барча саволларига жавоб олдилар.

Семинар сўнгида иш фаолияти давомида юқори кўрсатгичларга эришган хотин-қизлар фаолларига фахрий ёрлиқлар берилди.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати