Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Урганч шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан DATA таълим станциясида янги гуруҳ очилди.

error

2024-06-25

Урганч шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан DATA таълим станциясида янги гуруҳ очилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисида» низом ижроси юзасидан Урганч шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда DATA таълим станцияси ўртасида шартнома тузилди.

Хозирда бўлим томонидан 40 нафар ёшлар бандлиги таъминланиши мақсадида

SMM

Бухгалтерия,

Мобилография йўналишларида таҳсил олишга йўналтирилди.


Уларнинг ўқиш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари  ҳисобидан тўлаб берилмоқда.

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати