Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ногиронлиги бўлган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

error

2024-06-25

️Хабар берганимиздек, бугун Урганч шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлими ташаббуси билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратилган семинар бўлиб ўтди.

 

Унда Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Аҳоли бандлиги, ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Орифжон Қиличев иштирок этди.

 Ногиронлиги бор фуқароларга Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (АРГОС) да мавжуд квоталанган  иш ўринлари шунингдек, олий маълумот талаб этилмайдиган ишлар ҳам таклиф этилди.

Учрашув очиқ ва самимий руҳда кечди.Унда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоли масалалари билан мурожаат қилиб, масъуллардан жавоб олдилар

 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати