Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

error

2024-07-07

Ижтимоий тармоқларда «6 ойдан бери ойлик олмадик» мазмунида хабар тарқалди.



Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси берган расмий муносабатда "тасдиқланган штат жадвалига асосан, «Хоразм Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси ходимларининг ойлик маошларини тўлаб бериш мақсадида Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда вилоят молия бошқармаси билан амалий ишлар олиб борилиб,барча ҳисоб-китоблар Молия вазирлигига тақдим этилганлигини ҳамда барча ходимларга ойлик маошидан қарздорлиги июнь ойига қадар бартараф этилишини билдирган. 


Аммо, бизга келган маълумотлар асосида меҳнатга ҳақ тўланмасдан келинаётганлиги ҳолатига ойдинлик киритиш юзасидан Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари бошланганлигини маълум қиламиз.


Хизмат текшируви якуний натижаси юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.


🇺🇿Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати