Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ЁШЛАРГА ТАБРИГИ

error

2024-06-29

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ ЁШЛАРГА ТАБРИГИ

Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаидир. Шу боис ҳам мамлакатимизда ёшлар келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Бандлик соҳаси ёш ходимлари Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ўқиб, ўз устида ишлаб соҳани янги даражага кўтариш учун куч-ғайратини аямасдан ҳаракат қилишига ишонаман.

Умид қиламанки, Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончини оқлаш учун имкониятлардан унумли фойдаланиб, янада кўпроқ ўқиб-изланиб, замонавий билимларни ўзлаштириб, юртимизни ривожлантиришда ўз ғояларингиз билан фаол қатнашасиз.

30 июнь — "Ёшлар куни" билан Янги Ўзбекистоннинг эртаси бўлган барча ёшларни самимий муборакбод этаман!

Сизларга куч-қувват ва улкан зафарлар тилайман.

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Оллакулиев

 Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати