Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЖАНУБИЙ КОРEЯДА

error

2024-07-04

БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЖАНУБИЙ КОРEЯДА

Шу кунларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъуллари Жанубий Кореяда бўлиб туришибди. Делегация таркибида Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Оллакулиев  ҳам бор.                                                       

Ташриф давомида масъуллар Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) лойиҳаси доирасида Жанубий Корея Савдо-саноат Палатаси томонидан ташкил этилган  "Кореянинг касбий таълим сиёсати ва ҲРД тенденцияларига асосланган таълим фаолиятининг энг яхши амалиётлари" мавзусидаги  тренингда иштирок этишди.


Мақсад, КОИCА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Урганч касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда Тошкент шаҳар Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш марказлари фаолиятини йўлга қўйишда Корея касб-ҳунар таълими сиёсатидаги ўзгаришлар, йўналишлар ҳамда тажрибаларни ўрганишдан иборат.

 Тренинг давомида Кореядаги касб-ҳунар таълими ва малака ошириш тизимининг ҳозирги ҳолати ва муаммолари, Кореянинг иқтисодий ривожланиши тўғрисида маълумот берилди.

Таклифлар ўртага ташланиб, келгусида айни йўналишда биргаликда ишлашга келишиб олинди.


 

Хоразм вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати